1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Абитуриентларнинг қарийб ярми минимал баллни ҳам тўплай олмаган

Энг паст натижа Андижонда, энг яхши кўрсаткич эса Бухоро ва Тошкентда қайд этилди.

Абитуриентларнинг қарийб ярми минимал баллни ҳам тўплай олмаган

Давлат тест маркази маълумотига кўра, 2025 йилда тест синовларида иштирок этган 614 минг 768 нафар абитуриентнинг 253 минг 844 нафари минимал даражадаги балл — 56,7 баллдан кам натижа кўрсатди. Бу умумий иштирокчиларнинг 41,29 фоизини ташкил этади.

 

Ҳудудлар кесимида энг салбий кўрсаткич Андижон вилоятида қайд этилди. Бу ерда абитуриентларнинг 47,6 фоизи минимал баллни тўплай олмади. Энг яхши натижалар эса Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида қайд этилиб, уларда бу кўрсаткич 31,4 фоизни ташкил этди.

 

Сўнгги уч йил ичида минимал баллни тўплай олмаганлар сонида ижобий силжиш кузатилмоқда. 2023 йилда 8 та, 2024 йилда 4 та ҳудудда абитуриентларнинг ярмидан кўпроғи минимал баллга етмаган бўлса, жорий йилда бундай ҳудуд қайд этилмади.

 

Энг катта ўсиш Қорақалпоғистонда кузатилиб, ўтган йилга нисбатан натижалар 9 фоизга яхшиланган. Шунингдек, Навоийнинг 8,9 фоиз, Сирдарёнинг 8,1 фоиз, Бухоронинг 7,8 фоиз ва Қашқадарёнинг 6 фоиз ўсиш билан олдинга чиққани қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика