Ўзбекистон

Арнасойдаги янги аэропортга илк синов парвози амалга оширилди

Жиззах вилоятида туризм ва иқтисодий ривожланишга хизмат қиладиган янги аэропорт қурилиши давом этмоқда.

Арнасойдаги янги аэропортга илк синов парвози амалга оширилди

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида тарихий воқеа рўй берди. Қурилиши давом этаётган замонавий аэропортга илк бор “L-410UVP-E20” русумли самолёт қўнди. Синов парвози нафақат техник имкониятларнитекшириш, балки Арнасой ҳаётида янги давр бошланиши сифатида баҳоланмоқда.

 

Аэропорт қурилиши ҳудудда туризмни ривожлантириш учун муҳим қадам сифатида кўрилмоқда. Туманда Айдер-Арнасой кўллари бўйида экотуризм кластерлари, дам олиш масканлари ва замонавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб қилиниб, туризм зонаси жадал ривожлантирилмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусановнинг таъкидлашича, аэропорт нафақат транспорт объекти, балки янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнесни ривожлантириш ва иқтисодий юксалишга хизмат қилувчи стратегик лойиҳа ҳисобланади. Аэропорт ишга тушгач, у ички ва халқаро туристларни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

 

Маҳаллий аҳоли ҳам самолётнинг муваффақиятли қўнишини катта қизиқиш билан қарши олди. Янги аэропорт Арнасойни нафақат Жиззах вилоятида, балки мамлакат миқёсида ҳам муҳим туристлик нуқтага айлантириши, ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига туртки бўлиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари берилади

Ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

custom img

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундириш тартиби соддалаштирилди

Шунингдек, бир қатор қарздорликлар учун фуқаролар банк ҳисобларидан маблағ ечиб олиш тақиқланди, аммо иш ҳақи ва пенсиядан ундириш сақлаб қолинди.

custom img

Нукусда халқаро форум бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистоннинг туризм салоҳиятини кашф қилиш ва уни дунёга таниш учун Нукусда Destination Karakalpakstan — 2026 форуми бошланди.

custom img

Қашқадарёда Медиа ҳафталикнинг учинчи куни бўлиб ўтди

Тадбир давомида иштирокчилар фақат тингловчи сифатида эмас, балки фаол баҳс-мунозара иштирокчиси сифатида қатнашди.

custom img

Сўхда фуқаро ИИО ходимлари сабабли вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди.

custom img

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қайтарилган болалар Тошкент аэропортида кутиб олиниб, оила бағрига топширилди.

custom img

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келaди.

custom img

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"