1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Чиқиндилар меъёридан ошмаган, аммо қўшимча чоралар кўрилмоқда"

Янги Ангрен ИЭС атрофида ҳавонинг ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берилди.

"Чиқиндилар меъёридан ошмаган, аммо қўшимча чоралар кўрилмоқда"

Тошкент вилояти Экология бошқармаси маълум қилишича, Янги Ангрен иссиқлик электр станциясида ўтказилган текширувлар давомида чанғ-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги етарли эмаслиги аниқланган. Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-апрелдаги 202-сонли қарорига асосан компенсация ҳисоб-китоб қилинган ва корхона камчиликларни бартараф этиши бўйича кўрсатмалар берилган.

 

Бошқарманинг қўшимча қилишича, 2025-йилнинг биринчи ярмида станция томонидан атмосферага чиқарилган чиқиндилар Экология вазирлиги томонидан белгиланган меъёрлардан ошмаган. Ушбу кўрсаткичлар вилоят экология бошқармаси томонидан ҳам тасдиқланган.

 

Янги Ангрен ИЭС Тошкент вилояти шарқий ҳудудлари ҳамда Фарғона водийси учун муҳим энергия манбаи ҳисобланади. Станция йилига қарийб 5 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариб, икки миллионга яқин хонадонни электр билан таъминлайди. Шу сабабли экологик хавфсизликни таъминлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, мавжуд электр филтрларининг мукаммал ва жорий таъмири амалга оширилиб, уларнинг самарадорлиги 84 фоиздан 96 фоизга кўтарилган. 2028-йилгача қозон қурилмалари таъмирланиб, замонавий филтрлар ўрнатилиши ҳамда “йўл харитаси” доирасида атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтиришга қаратилган ишланмалар изчил давом эттирилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика