1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда аёлларга эркак стоматологларга мурожаат қилиш тақиқланди

Аёллар стоматология муассасаларида фақат аёл шифокорларга мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Афғонистонда аёлларга эркак стоматологларга мурожаат қилиш тақиқланди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида “Толибон” ҳукумати янги тартиб жорий қилди. Энди аёллар эркак стоматологлар хизматидан фойдалана олмайди.

 

Хорижий ОАВ хабарига кўра, жангари гуруҳ вакиллари стоматология клиникаларига кириб, аёлларни муассасалардан чиқариб юборган ҳамда эркак шифокорлар томонидан даволаниш қатъиян ман этилишини билдирган. Бу чеклов барча давлат ва хусусий клиникаларга татбиқ этилган.

 

Маълумки, “Толибон” 2021-йилда ҳокимиятни эгаллагандан сўнг, аёллар ҳуқуқларига оид қатор кескин чекловларни жорий қилиб келмоқда. Жумладан:

 

қизларнинг мактаб ва олий таълимда ўқиши тақиқланган;

 

аёлларнинг аксар давлат идораларида ишлашига рухсат берилмайди;

 

кўнгилочар ва жамоат жойларига кириши қатъиян ман этилган.

 

Халқаро ташкилотлар ушбу қарорни инсон ҳуқуқларини, хусусан аёлларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини бузувчи чеклов сифатида баҳоламоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика