Афғонистонда ҳақиқий вазият ҳисоботларда кўрсатилгандан оғирроқ — Замир Кабулов
Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили АҚШдан афғон активларини қайтариб беришни сўраяпти.

Афғонистонда гуманитар вазият БМТ ҳисоботларида қайд этилганиданда оғир бўлиши мумкин. Бу ҳақда РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистон ҳақида маълумотлар етарли эмас.
“Ўйлашимча, БМТ ҳисоботидаги маълумотлар аниқ эмас. Аслида вазият тобора оғирлашмоқда. Биз бу ҳақда ўтган ойлар давомида қайта-қайта гапиргандик”, – деган сиёсатчи.
У ўтган ойда, халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда 135 бола ҳалок бўлганини эслатиб ўтди. Аммо дипломатнинг фикича, бу ҳам аниқ маълумот эмас. Кабулов АҚШ томонидан афғон активларига кўйилган тақиқнинг бекор қилиниши гуманитар ҳалокатнинг олдини олиши мумкинлигини таъкидлаган.
Жаҳонгир Қўзиев








