Жаҳон

Афғонистонлик қирғизлар Қирғизистонга олиб келинади — Садир Жапаров

Расмий Бишкек Афғонистонда яшайдиган этник қирғизларни Қирғизистонга олиб келмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.

Афғонистонлик қирғизлар Қирғизистонга олиб келинади — Садир Жапаров

 

 

“Маълум вақтдан сўнг биз барча қирғизларни кўчириб келамиз”, – деган Жапаров. Унинг сўзларига кўра, улар учун мамлакат ҳудудида алоҳида уй-жой қурилади. “Тез орада бундай уйлар ясайдиган корхона ишга тушади ва биз Афғонистондаги барча қирғизларни олиб келамиз”, – деб айтган Қирғизистон етакчиси.

 

Турли маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистонда 3-4 минг атрофида этник қирғизлар истиқомат қилади. Улар асосан Катта ва Кичик Помир ҳудудида яшайди. Бишкек сентябрда улар учун гуманитар ёрдам юборган.

 

Бундан аввал АҚШ Афғонистон йўналишидаги сиёсатни қайта кўриб чиқмоқчилиги  ҳамда ИШИДни Афғонистон халқи қўллаб-қувватламаслиги  хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.