Жаҳон

АҚШ Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш керак— Хитой ташқи ишлар вазири

Ван Ининг фикрича, барча томонлар "Толибон" билан оқилона ва прагматик алоқалар ўрнатиши зарур.

АҚШ Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш керак— Хитой ташқи ишлар вазири

 

 

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШни Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда у Доҳада Афғонистон бош вазири ўринбосари Мулла Бародар билан учрашув пайтида айтган.

 

"Ҳозирда Хитой  Афғонистон дуч келаётган гуманитар қийинчиликларга катта эътибор қаратмоқда. Пекин АҚШ ва Ғарбни ушбу мамлакатга қўйилган санкцияларни бекор қилишга қатъий чақиради", — деган Ван И. Унинг фикрича, барча томонлар "Толибон" билан оқилона ва прагматик алоқалар ўрнатиши зарур. Бу Афғонистоннинг барқарор тараққиёт йўлига тушиб олишига ёрдам беради.

 

"Хитой имкон қадар афғон халқига гуманитар ёрдам бериш, вақтинчалик қийинчиликларни енгиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий тикланиш жараёнида ҳамкорлик қилишда давом этади", — деб айтган.

 

Ван И Пекин ҳеч қачон Афғонистон ички ишларига аралашмаганини ҳамда ўз шахсий манфаатлари йўлида ҳаракат қилмаганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Хитой афғон халқининг тикланиши ва барқарорликка интилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

 

Хитой ТИВ раҳбари Доҳада икки кунлик ташриф билан бўлиб турибди. У сешанба куни толиблар делегацияси билан музокара ўтказади.

 

 

Бундан аввал ХХР раҳбари гегемонликнинг ҳар қандай шаклига қарши чиқиш зарурлигини айтганди. Шунингдек, АҚШ дипломати "Толибон" Афғонистон реаллиги эканини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"