Сиёсат

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади

АҚШ ҳудудида янги консулликлар ташкил этилиб, ўзбек диаспораси билан ҳамкорлик кучайтирилади.

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 4–6 ноябрь кунлари АҚШга амалга оширилган ташриф давомида «С5+1» саммити доирасида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу Кенгаш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо, инвестиция ва иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

 

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

 

1. Стратегик бизнес ташаббуслари, йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва уларни амалга оширишни доимий мониторинг қилиш;

 

2. Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида махсус инвестиция фондини яратиш ва уни молиялаштириш, шунингдек, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФС) ҳамда бошқа йирик молия институтларини жалб қилиш;

 

3. Тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;

 

4. IТ-парк резидентлари маҳсулотлари ва хизматларини тарғиб қилиш;

 

5. Ўзбекистоннинг инвестиция портфели, жумладан Марказий банк валюта захираларининг бир қисмини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига маслаҳатчи-элчи лавозими жорий қилинади. Маслаҳатчи-элчи Кенгаш ишини мувофиқлаштириш, йирик ва стратегик инвестиция ҳамда савдо лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга масъул бўлади. Лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш ҳамда регламентни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига юклатилган.

 

Ваколатли идораларнинг вазифалари:

  • Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги биргаликда Кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
  • АҚШ ҳудудида янги консулликлар ташкил этиш ва уларни ўзбек диаспораси билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш;
  • АҚШда резидентлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини соддалаштириш, банк орқали маблағларни тўлиқ ва чекловларсиз ўтказиш имконини яратиш;
  • Кенгаш таркиби, регламенти ва фаолият тартибини белгилаш, Америка ишбилармонлик ва инвестиция ҳамжамияти вакилларини жалб этиш;
  • Ўзбекистон инвестиция портфели ва валюта захираларини юқори ликвидли ва фойдали активларга йўналтириш.

 

Мазкур Фармон ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари зиммасига юклатилган бўлиб, барча вазирлик ва идораларга Кенгаш фаолияти бўйича белгиланган вазифаларни ўз муддатида амалга ошириш буюрилган.

 

Шу билан бирга, Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги стратегик платформаси сифатида фаолият олиб боради ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашда муҳим восита ҳисобланади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари Ермек Кошербаевни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухородаги замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

“Шойигул” бренди остидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари асосан Италия, Австрия, Буюк Британия ва Германия бозорларига экспорт қилинмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар

Қўшма чиқишлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий англашув ва маънавий яқинлик рамзи бўлди.

custom img

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Янги бинода элчихона, консуллик бўлими ва дипломатлар учун турар-жойлар мавжуд.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширди

Давлатлар ўртасида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланди, шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчага Душанбе номи берилди.

custom img

Доналд Трампдан Шавкат Мирзиёевга мактуб келди

Трамп Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда G20 саммитига таклиф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"