Сиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

 

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:

– Товар айирбошлашни ошириш дастури;

 

– Саноат кооперацияси дастури;

 

– Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;

 

– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

 

– Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;

 

– “Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

 

– “E-Permit” ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

 

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

 

– 2026–2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

 

– 2026–2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

 

– 2026–2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

 

– 2026–2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

 

– 2026–2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

 

– инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди | Zamon.uz