Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида
Темурийлар даври нафақат Ўрта Осиё, балки жаҳон цивилизациясида муҳим ўрин тутади. Соҳибқирон Амир Темур ягона салтанат бунёд қилгач, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат, ҳунармандчилик, шаҳарсозлигу-меъморчиликни фаол қўллаб-қувватлади. Бу эса, ўз навбатида, дунё тамаддунида Иккинчи Ренессанс даври бошланишига туртки бўлди.
