Ўзбекистон

«Амир Темур издошлари» ва «Жалолиддин Мангуберди ворислари» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади

Ҳукумат қарори билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

«Амир Темур издошлари» ва «Жалолиддин Мангуберди ворислари» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади

 

Ҳукумат қарори билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Қарор билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди. Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги 5 босқичда амалга оширилади:

 

  • 1-босқич (3–7 ёш);
  • 2-босқич (7–10 ёш);
  • 3-босқич (11–17 ёш);
  • 4-босқич (18–21 ёш);
  • 5-босқич (22–30 ёш).

 

Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:

 

  • маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Эзгу амал» саховат карвонлари ташкил этилади;
  • «Амир Темур издошлари», «Жалолиддин Мангуберди ворислари» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
  • ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) «Шунқорлар» ҳамда «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.
custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"