1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда 247 миллион сўмлик субсидияни ноқонуний ўзлаштирган мансабдорлар фош этилди

Мансабдорлар “STX” МЧЖ билан тил бириктириб, 25 нафар хотин-қиз номидан сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.

Андижонда 247 миллион сўмлик субсидияни ноқонуний ўзлаштирган мансабдорлар фош этилди

Андижон вилоятида давлат субсидияларининг ўзлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Агентлик томонидан ўтказилган суриштирув давомида аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарорига мувофиқ, қашшоқликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш мақсадида ажратилган бюджет маблағлари бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган.

 

Жалоқудуқ тумани Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш бўлими масъуллари “STX” МЧЖ раҳбари билан тил бириктирган ҳолда 25 нафар ишсиз хотин-қиз бандлиги бўйича сохта ҳужжатлар расмийлаштирган. Улар турли ижтимоий дастурларга киритилиб, гўё тикиш ускуналари билан таъминлангандек кўрсатилган, аслида эса бундай жиҳозлар умуман етказилмаган.

 

Натижада 247,5 миллион сўм миқдоридаги давлат маблағи ўзлаштирилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика