1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда сувни тежаш ва экологик муаммолар ечимига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди

Тадбирда Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларини бошқариш, экологик хавфсизлик ва саноат чиқиндиларини камайтириш бўйича инновацион таклифлар муҳокама қилинди.

Тошкентда сувни тежаш ва экологик муаммолар ечимига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди

Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институтида кўп фазали оқимлар ва уларнинг ҳудудий муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича халқаро семинар бўлиб ўтди.

 

Семинар доирасида сувни тежаш технологиялари, тупроқ деградацияси ва ҳаво ифлосланиши муаммолари, қолаверса минтақамиз учун муҳим бўлган амалий йўналишлардаги тадқиқотлар кўриб чиқилди. Семинар иши суғориш натижасида тупроқларнинг емирилиши шароитида сув ресурсларининг тақчиллиги, саноат фаолиятидан зарарли чиқиндиларни камайтириш ва бошқа экологик хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш механизмларини аниқлашга қаратилган.

 

Шу нуқтаи назардан, семинарнинг мақсади Марказий Осиё минтақаларида сувни тежайдиган янги технологияларни таклиф қилиш ва сув ресурсларини бошқариш жараёнларини жорий этишдан иборат. Семинарнинг вазифаси кейинги тадқиқотларга тавсиялар ва йўл харитасини ишлаб чиқиш, шунингдек турли мамлакатлар экспертлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, янги тадқиқот лойиҳаларини шакллантиришдан иборатдир.

 

Тадбир давомида мазмунли мунозаралар, янги ташаббусларнинг пайдо бўлиши ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим бўлган муаммолар бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш учун аъло имконият яратилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика