1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Болалар омбудсмани Жиззахдаги заҳарланиш ҳолатини ўрганмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланишга истеъмол қилинган сут маҳсулотлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Болалар омбудсмани Жиззахдаги заҳарланиш ҳолатини ўрганмоқда

Жиззах вилоятининг Фориш туманида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида қайд этилган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

 

Болалар омбудсмани институти вакиллари воқеа жойига бориб, туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган болалар ҳолатини ўргандилар. 10 октябрь ҳолатига кўра, тўрт ёшдан олти ёшгача бўлган тўрт нафар бола шифокорлар назоратида қолмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

 

Ташриф давомида омбудсман ота-оналар, тиббиёт ходимлари ҳамда масъул мутасаддилар билан учрашиб, болаларнинг даволаниш жараёни ва ҳолати юзасидан қўшимча маълумот олди.

 

Эслатиб ўтамиз, Фориш туманининг бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида 37 нафар бола овқатдан кейин иситма, кўнгил айниши ва ич бузилиши каби аломатлар билан мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, болалар истеъмол қилган сут маҳсулотлари таҳлилга юборилган.

 

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси доирасида иш қўзғатилиб, ҳодисанинг барча жиҳатлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика