ХХР Раиси: гегемонликнинг ҳар қандай шаклига қарши чиқиш керак

Си Цзинпинь очиқлик сиёсатини давом эттиришга чақирган.

ХХР Раиси: гегемонликнинг ҳар қандай шаклига қарши чиқиш керак

 

Дунё давлатлари ҳамкорлик ва очиқлик сиёсатини давом эттиришлари, гегемония ва протекционизмнинг ҳар қандай шаклига қарши туришлари лозим. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзинпинь мамлакатнинг БМТдаги қонуний мавқеи тикланганининг 50 йиллик тантаналарида маълум қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, "Ҳозирда сўнгги асрлар давомида бўлмаган ўзгаришлар ривожланишда давом этмоқда. Биз тарихий тенденцияларга асосланиб ҳаракат қилишимиз, ҳамкорликни сақлашимиз ва қарама-қаршиликка бормаслигимиз лозим". Шунингдек, Си Цзинпинь очиқлик сиёсатини давом эттиришга чақирди. Унинг фикрича, муносабатларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсати устун бўлиши муҳим.

 

"Биз гегемония, куч сиёсати, бир томонламалик ва протекционизмнинг ҳар қандай шаклига қатъиян қарши чиқишимиз керак", — деб қўшимча қилган ХХР раҳбари.

 

Аввалроқ Жозеф Байден Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Си Цзинпинь Хитой-АҚШ рақобати низога айланмаслиги кераклигини айтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика