1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Ғазо сектори ни қайта қуришда ёрдам беради

Трамп АҚШнинг Ғазо сектори ни реконструкция қилишда ёрдам бериш режасини эълон қилди.

АҚШ Ғазо сектори ни қайта қуришда ёрдам беради

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил парламентидаги чиқишида Қўшма Штатлар Ғазо сектори ни реконструкция қилиш жараёнида фаол иштирок этишини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, Вашингтон минтақада барқарорлик, хавфсизлик ва иқтисодий тикланишни таъминлаш йўлида Ғазо аҳолиси билан ҳамкорликда ишлашга тайёр.

 

“Ғазо аҳолиси барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт асосларини қайта тиклашга эътибор қаратѐши керак. Биз уларга ёрдам берамиз”, — деди Трамп.

 

У шунингдек, Ғазо аҳолиси узоқ йиллардан бери азоб-уқубатларга дуч келаѐтгани, шунинг учун эндиликда уларнинг тинч ва фаровон ҳаѐт кечиришига имконият яратиш лозимлигини қайд этди.

 

Трамп Ғазода тинчликка эришишни бутун Яқин Шарқ учун “тарихий тонг” деб атади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика