1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франциянинг собиқ президенти беш йилга озодликдан маҳрум этилди

Николя Саркозининг ўзи айбловларни рад этиб, ишни сиёсий босим деб атади.

Франциянинг собиқ президенти беш йилга озодликдан маҳрум этилди

Франция собиқ президенти Николя Саркози сайловолди ташвиқотини ноқонуний молиялаштириш иши бўйича суд ҳукми билан 21 октабрдан бошлаб қамоқ жазосини ўташни бошлайди. Бу ҳақда “Le Figaro” нашри хабар берди.

 

Суд қарорiga кўра, Саркози беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, шундан иккита йили шартли, қолган уч йили эса ҳақиқий қамоқ муддати сифатида белгилангани маълум қилинди.

 

Маълум қилинишиича, собиқ давлат раҳбари Париждаги “La Sante” қамоқхонасида жазони ўтайди. У махсус кузатув остида карцер шароитида сақланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Николя Саркози 2007–2012 йиллар оралиғида Франция президенти лавозимида фаолият юритган. Унга нисбатан тергов ишлари 2013 йилда бошланган бўлиб, сиёсатчининг президентлик кампанияси Ливия ҳукумати томонидан ноқонуний молиялаштирилгани аниқланган.

 

Саркозининг ўзи унга қўйилган айбловларни рад этиб, бу ишни “сиёсий босим” дея атаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика