Жаҳон

Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучаймоқда: чегара ёпилди

Покистон Афғонистон билан чегара тўқнашувларидан сўнг қўшинларини юқори тайёргарлик ҳолатига келтирди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучаймоқда: чегара ёпилди

Покистон Ислом Республикаси Афғонистон билан чегарадаги кескин вазият фонида ўз ҳарбий кучларини юқори жанговор тайёргарлик ҳолатига келтирди. Reuters агентлиги Покистон хавфсизлик манбаларига таяниб хабар беришича, икки давлат ўртасидаги 2600 километр узунликдаги чегара чизиғидаги барча ўтиш пунктлари вақтинча ёпилган, трансчегаравий савдо эса тўхтатилган.

 

Маълум қилинишича, бу қарор ўтган ҳафта охирида содир бўлган қуролли тўқнашувлардан сўнг қабул қилинган.

 

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Энайатуллоҳ Ховаразмий эса вазиятни изоҳларкан, “Покистон томони Афғонистон ҳудудий яхлитлигини яна бузишга уринса, бизнинг қуролли кучларимиз қатъий жавоб қайтаришга тайёр”, — дея баёнот берди.

 

Аввалроқ, 11 октябрь куни Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ўт алмашинуви бошланган, сўнгра Афғонистон ҳаво кучлари Покистоннинг Лоҳур шаҳрига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. TOLO News маълумотига кўра, тўқнашувларда камида 58 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган.

 

Исломобод эса ўз навбатида 200 нафар жангари йўқ қилингани, 19 та террор объекти нишонга олингани ва Афғонистонда Покистонга ҳужум уюштирган экстремистларга ёрдам кўрсатган танк батальони штабидан зарба берилганини маълум қилди.

 

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"