Жаҳон

АҚШ Ироқдан ҳам қўшинларини олиб чиқмоқчи. Бу нимани англатади?

2003 йил АҚШ Ироққа қўшин киритиб, Саддам Ҳусайн ҳокимиятини ағдарди ва шундан буён Ироқни деярли тарк этгани йўқ. Ироқдаги қўшинлар АҚШнинг Яқин ва Ўрта Шарқдаги энг йирик бўлинмаларидан ҳисобланиб, узоқ йиллардан буён Вашингтоннинг ушбу минтақадаги манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий воситалардан бирига айланди.

АҚШ Ироқдан ҳам қўшинларини олиб чиқмоқчи. Бу нимани англатади?

 

 

Жо Байден маъмурияти шу йил баҳорида Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетилишини эълон қилди. Ҳозирда бу жараён деярли якунига етди. Шу билан бирга Оқ уй Ироқдаги қўшинларни ҳам олиб чиқишини маълум қилди. 26 июль куни Байден Оқ уйда Ироқ бош вазири Мустафо Козимийни қабул қилди ва АҚШ ҳарбий миссияси тугатилишини эълон қилди. Эндиликда Вашингтон Ироққа асосан халқаро терроризмга қарши курашда ёрдам беради, аммо АҚШ қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. 


Сабаблар

2020 йил 3 январь куни АҚШ қўшинлари Бағдод яқинида Эрон генерали Қосим Сулаймонийни ўлдиргани ортидан 4 январь куни Ироқ парламенти мамлакатдан барча хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюция қабул қилди. Бундан ташқари Эрон ўз генерали ўлими учун қасос олиш мақсадида АҚШнинг Ироқдаги бир неча базаларига зарба берди, бу жараён ҳозир ҳам баъзи гуруҳлар томонидан давом эттирилмоқда. Базалар жиддий зарар кўрмаган бўлсада, АҚШнинг минтақада яна бир йирик куч-Эрон билан тўқнашуви хавфини оширди, бу эса Вашингтонни тобора Яқин Шарқда янада можароларга ўралашиб қолишига олиб келарди.


2010 йиллардан бошлаб АҚШ ташқи сиёсатининг асосий йўналиши ўзгара борди. Яқин Шарқ ўрнини эндиликда Осиё-Тинч океани минтақаси (Хитой атрофи) эгаллай бошлади. АҚШнинг бир неча машҳур сиёсатшунослари, жумладан Генри Киссинжер, Ричард Хаас ва бошқалар асосий эътиборни Хитойга қаратиш зарурлигини таъкидлашди. АҚШ эндиликда бор эътиборини Хитойни тийиб туришга қаратади, бу эса ўз навбатида бошқа минтақалардаги кучларни камайтириш ёки бутунлай олиб чиқишни тақозо қилади. Афғонистон ва Ироқдан қўшинларни олиб чиқиб кетиш АҚШнинг глобал стратегиясининг бир қисмидир.


Ироқ уруши АҚШга молиявий жиҳатдан ҳам қимматга тушди. Масалан, 2003 йилдан 2019 йилгача АҚШ 1.9 триллион доллар сарфлаган. Бу ҳам Вашингтонни Ироқдаги ҳаракатларни тўхтатишга мажбур қилган сабаблардан бири. Бундан ташқари, Ироқ бош вазири Мустафо  Козимий сўнгги йиларда АҚШ Ироқ армиясини шакллантиришга катта ёрдам берганини, эндиликда армия Ироқни ўзи ҳимоя қила олишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек,  Ироқ жамиятида АҚШга қарши кайфият сўнгги йилларда анча ошди, бу ҳам Вашингтонни қўшинларни олиб чиқишга мажбур қилган бўлиши мумкин. 


АҚШ армияси кетгандан сўнг Ироқда нима бўлади?


Жо Байденнинг маълум қилишича, АҚШ ўз қўшинларини олиб кетса-да, аммо Ироққа халқаро терроризмга қарши, энг аввало ИШИДга қарши курашга ёрдам беришда давом этади. Шунингдек, АҚШ ҳарбий маслаҳатчилари Ироқда қолади, Вашингтон Ироқ армияси аскарларини тайёрлашда ёрдам беради. Шундай бўлса-да, баъзи экспертлар АҚШ Ироқдан чиқиб кетганидан сўнг мамлакат навбатдаги қонли урушлар ичида қолишидан хавотирда. 


Энг аввало ИШИД яна йўқотилган позицияларини қайтариб олиши мумкин. Бу энг ёмон сценарий. Аммо бундай ҳолатда минтақанинг бошқа йирик давлатлари, энг аввало Эрон Ироққа ёрдам бериши мумкин. 


Бундан ташқари мутахассислар АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг худди Афғонистондаги каби кескинлик юзага келиши ва фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Ироқда мураккаб этник ва конфессионал зиддиятлар бор, АҚШ эса бу зиддиятларнинг авж олиб кетишини маълум даражада чеклаб турган.


Яқин Шарқдаги вазият бир неча ўн йиллардан буён бутун дунёга таҳдид солмоқда. Беқарор вазият минтақани халқаро терроризмнинг асосий ўчоқларидан бирига айлантирди. Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш, ундаги зиддиятларга барҳам бериш-замонамиздаги энг муҳим муаммолардан биридир.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.