Жаҳон

Арманистонда салкам 10 тонна Nestle маҳсулоти қайтариб олинди

Компанияга кўра, бу эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган.

Арманистонда салкам 10 тонна Nestle маҳсулоти қайтариб олинди

Арманистонда NAN бренди остидаги Ne болалар овқатининг 9,7 тоннаси хавфли деб топилиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда республика Озиқ-овқат хавфсизлиги инспекциясига таяниб, “News” нашри хабар берди.

 

Nestle компаниясининг маълум қилишича, айни пайтда Арманистон Республикасида болалар аралашмаларининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш бўйича тадбирларни якунланган. 

 

“Бу жараён компания томонидан эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган. Қайтариб олинган маҳсулотни йўқ қилиш — бу тегишли бозорларда регулятор билан ҳамкорликда амалга ошириладиган стандарт якуний жараёнлардан бири бўлиб, у ҳеч қандай қўшимча лаборатория таҳлиллари ўтказилиши билан боғлиқ эмас”, дейилади расмий хабарда. 

 

Аввалроқ, 2026 йил январь ойида Ne Россияда болалар учун мўлжалланган айрим қуруқ сут ва даволовчи аралашмалар партиясини ихтиёрий равишда бозордан қайтариб олган эди. Бу қарор ташқи етказиб берувчидан келган хомашёда ҳам сереулид токсини бўлиши эҳтимоли билан изоҳланган.

 

Компания маълумотига кўра, мазкур компонент миқдори жуда кам бўлиб, хавф эҳтимолий характерга эга. Маҳсулотни қайтариб олиш эса глобал хавфларни камайтириш сиёсати доирасида амалга оширилган.

 

Шунингдек, “ҲиПП” болалар озуқасидан ҳам каламуш заҳари топилганди. Заҳар шикастланган қадоқлардан аниқлангани айтилган. Мазкур озуқани ишлаб чиқарувчиси бу ҳолат товламачилик эканини билдирган.

 

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.