Жаҳон

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Ҳормуз бўғозидаги кескинликка қарамай, Эрон делегацияси Исломободда АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида қатнашади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги Покистон расмийларига таяниб хабар бермоқда.

 

Покистон расмийларининг билдиришича, Эрон 21 апрель куни Покистон пойтахти Исломободда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда иштирок этишни режалаштирмоқда.

 

Манбага кўра, Эрон делегацияси парламент спикери Mhammad Бағир Ғолибаф ҳамда ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бошчилигида эртага Исломободга етиб келади.

 

АҚШ делегациясига эса мамлакат витсе-президенти Жей Ди Vance раҳбарлик қилиши кутилмоқда. Унинг таркибига АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф кириши мумкин.

 

Аввалроқ Покистон томони АҚШнинг “илғор музокара гуруҳи”ни олиб келган иккита самолёт Исломободга қўнганини маълум қилган эди. Вашингтон эса ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.

 

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён уруш ҳеч бир томон манфаатларига мос келмаслигини таъкидлади. У вазиятни юмшатиш учун “барча оқилона ва дипломатик воситалар”дан фойдаланишга чақирди.

 

Эрон ОАВларига кўра, Теҳрон делегацияси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилинмагунча музокараларни бошламаслик ниятида.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.