Жаҳон

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Технология гиганти Apple компанияси 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бош ижрочи директор лавозимига Жон Тернус тайинланишини эълон қилди. Ҳозирги CEO, 15 йилдан буён компанияни бошқариб келаётган Тим Кук эса ижрочи раис лавозимига ўтади.

 

Компания баёнотига кўра, Тернус айни пайтда Аpple'да аппарат воситалари ишлаб чиқиш бўйича катта вице-президент сифатида фаолият юритмоқда. У янги лавозимда компаниянинг стратегик ривожи ва маҳсулот сиёсатини бошқаради.

 

Тим Кук ўз баёнотида Аpple'ни бошқариш унинг ҳаётидаги энг катта шараф бўлганини таъкидлади. У 2011 йилда компания асосчиларидан бири Стив Жобс ўрнини эгаллаган эди.

 

Раҳбарият алмашинуви ҳақидаги хабар фонд бозори савдолари якунлангач эълон қилинди. Постмаркет савдоларида Apple акциялари 0,86 фоизга пасайиб, бир дона учун 270,7 долларни ташкил этди.

 

Аввалроқ Financial Times нашри компания 2026 йилнинг биринчи ярмида янги CEO ҳақида эълон қилиши мумкинлигини ёзган эди. Таҳлилчиларга кўра, бу қарор янги раҳбарга компаниянинг асосий йиллик тадбирлари — июндаги ишлаб чиқувчилар конференцияси ва сентябрдаги iPhone тақдимотига тайёргарлик кўриш имконини беради.

 

Маълумот учун, Тим Кук 1998 йилдан буён Аpple'да ишлаб келади. Кук бош директор лавозимида ишлаган даврда компаниянинг бозор капитали 2011 йилдаги тахминан 350 миллиард доллардан 2026 йил 20 апрель ҳолатига кўра 4 триллион доллардан ошди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.