Жаҳон

АҚШ "олов билан ўйнашяпти" (ми?)

Пентагон Пэлосининг Тайванга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда

АҚШ "олов билан ўйнашяпти" (ми?)

 

АҚШ мудофаа вазирлиги Конгресснинг вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди

 

Осиё бўйлаб турнега чиққан сиёсатчи бундан олдин Тайванга бориши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган ва буни хавфсизлик масаласи билан изоҳлаган. Аммо Пентагон ушбу вазиятга тайёргарликни бошлаб юборган. Газета маълумотларига кўра, барчаси режадагидек кетса, Пэлоси хоним Тайбейга ҳарбий самолётда боради.

 

АҚШ ҳарбийлари Пекиннинг орол яқинида ракета синовлари ўтказишидан хавфсирамоқда. Politico манбалари Тайвань яқинида учаётган Америка самолётларига тўлиқ қуролланишга топшириқ берилганини таъкидлаган.

 

ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирча Пэлоси Япония, Жанубий Корея, Малайзия ва Сингапурга ташриф буюришни режалаштирган.

 

Аввалроқ Си Цзиньпин Жозеф Байден билан телефон мулоқоти чоғида "олов билан ўйнашмаслик"ни маслаҳат берганди.  Бундан ташқари, Хитой денгиз кучлари Тайвань яқинида йирик машғулотлар бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркиядаги фожиали ҳолат юзасидан маълумот берди.

custom img

Ҳизбуллоҳ Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ шартларини рад этди

Гуруҳ Исроил қўшинларининг Ливандан чиқишини талаб қилмоқда.

custom img

АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган ўзбекистонликлар ушланди

Гумонланувчилар омборлардан сигареталар, қимматбаҳо пишлоқлар, гўшт ва мис маҳсулотларини олиб чиқиб кетишган.

custom img

АҚШ Эрон билан сулҳдан воз кечиши мумкин — WSJ

Трамп америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса, Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Исроил ва Ливан сулҳни амалга оширишга келишди — минтақавий кескинлик юмшаши мумкин

Мазкур сулҳ ортидан Эрон билан боғлиқ музокараларда ҳам силжиш бўлиши кутилмоқда.

custom img

Рубио Марказий Осиёга ташриф буюради

АҚШ давлат котиби СССР вақтида Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодий чекловлар — Жексон–Ваникни бекор қилишни қўллаб-қувватлади.

custom img

Трамп Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида қатнашади

АҚШ Давлат котибига кўра, ушбу йиғилиш НАТО тарихидаги энг муҳим саммитлардан бири бўлади.

custom img

Трансчегаравий катта наркогуруҳ ушланди

Гуруҳ Тожикистондан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар етказиб бериш билан шуғулланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"