Оқ уй Россия ва Хитойга мураккаб компьютер чипларини сотишга чеклов қўйди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.
Гап Nvidia ва Advanced Micro Devices компаниялари ишлаб чиқарадиган микросхемалар ҳақида кетмоқда. Дастлаб улар видеоўйинларни яратиш мақсадида яратилган, аммо кейинчалик суперкомпьютерларда кенг фойдаланилган.
Вашингтон Россия ва ХХР ушбу чиплардан ҳарбий ва хавфсизлик мақсадларда фойдаланишидан хавотирга тушган.
Аввалроқ Тайванда уруш бошланган тақдирда дунё яримўтказгичларсиз қолиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.


