Жаҳон

АҚШда минглаб разведкачилар ишдан бўшатилиши мумкин

Бунга нима сабаб бўлиши маълум қилинди.

АҚШда минглаб разведкачилар ишдан бўшатилиши мумкин

 

 

АҚШ разведка хизматларининг минглаб ходимлари тез орада ишдан бўшатилиши мумкин. АP маълумотларига кўра, бу мажбурий вакцинация талабларининг бажарилмаслиги билан боғлиқ.

 

АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка қўмитаси аъзоси Крис Стюартнинг маълум қилишича, октябрь ойи охиригача разведка хизматлари ходимларининг атиги 20 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. У айнан қайси ташкилотларда кўрсаткичлар пастлигини хавфсизлик нуқтайи назридан ошкор қилмаган.

 

Аммо Конгресснинг айрим аъзолари АҚШ миллий хавфсизлиги соҳасида фаолият юритадиган ташкилот ходимларининг ишдан бўшатилишига қаршилик қилмоқда. Бундан ташқари Республикачилар партияси миллий қўмитаси ушбу қарор устидан судга шикоят қилишини билдирган.

 

Маълумот ўрнида: 4 ноябрь куни Оқ уй йирик компаниялар ўз ходимларини 2022 йил 4 январга қадар коронавирусга қарши эмланишининг таъминлашини шарт қилиб қўйди.

 

Бундан аввал Хитойда коронавирус ҳолати яна авж олгани ҳамда Хитой дипломати АҚШнинг коронавирус келиб чиқиши бўйича ҳисоботини "ғайриилмий" деб баҳолагани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.