Cаломатлик

Хитойда яна коронавирус ҳолатлари авж олди

Мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида карантин жорий этилган.

Хитойда яна коронавирус ҳолатлари авж олди

 

Хитойда яна Covid-19 билан оммавий касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар берди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, касалланиш ҳолатлари Хитой шимоли-ғарбида Ганьсу, Хэйлунцзян вилоятлари ва ички Мўғулистон автоном районида аниқланган. Хусусан, Хэйлунцзян провинциясидаги Хэйхэ шаҳридан 27 октябрь куни пневмония юқтирган бемор чиққан. Шундан кейин ярим миллион аҳолиси бўлган Хэйхэ шаҳри карантинга олинган.

 

Ҳозирча жами 93 киши коронавирус билан касалланган. Ҳукумат бу ҳудудларда дарҳол чекловлар жорий этди, аммо бу амалда натижа бермаяпти ва касалланиш ҳолатлари ўсишда давом этмоқда.

 

Бундан аввал дунёда коронавирусга қарши қанча дозада вакцина қўлланилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Коронавирус Ухань шаҳрида 2019 йилнинг ёзидаёқ тарқалган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.