1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Аргентинада сиёсатчи жонли эфир вақтида вафот этди

66 ёшли сиёсатчи Аргентина Конгрессида депутат бўлган, жорий сайловларда яна номзод сифатида қатнашётган эди.

Аргентинада сиёсатчи жонли эфир вақтида вафот этди

Аргентинанинг Мисионес провинциясида сиёсий теледебат пайтида фожеали ҳодиса юз берди. Вилоят қонунчилик органига номзод сифатида қатнашётган 66 ёшли сиёсатчи Эрнан Дамиани жонли эфир чоғида юрак хуружига учраб, ҳалок бўлди.

 

Ҳодиса “Dola Blue” телеканалининг онлайн эфирида рўй бергани маълум қилинди. Дамиани аҳволи оғирлашгач, дарҳол шифохонага етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишмаган.

 

Мисионес губернатори Уго Пассалаква сиёсатчининг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. У Дамиани фаолияти давомида давлат хизматига содиқ бўлганини ва мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутганини қайд этди.

 

Телеканал бошловчилари эса ҳодиса тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатмасликни сўраб, томошабинлардан марҳумнинг оиласига ҳурмат кўрсатишни илтимос қилишди.

 

Маълумот учун, Эрнан Дамиани 1990 йилларда Мисионес Ассамблеяси аъзоси бўлган, 1997–2001 йилларда эса Аргентина Конгрессида депутат сифатида фаолият юритган. У жорий йилнинг 26 октябрига белгиланган сайловларда яна номзод сифатида иштирок этаётган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика