1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп Украинага “Tomahawk” ракеталарини бермайдиган бўлди

Трампнинг сўзларига кўра, бундай қуролларни топшириш можаронинг янада кескинлашишига олиб келиши мумкин.

Трамп Украинага “Tomahawk” ракеталарини бермайдиган бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида “Tomahawk” узоқ масофали ракеталарини етказиб бериш таклифини рад этди.

 

Учрашув 17 октябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган. Трампнинг сўзларига кўра, бундай қуролларни топшириш можаронинг янада кескинлашишига олиб келиши мумкин.

 

“Биз минтақада тинчлик ўрнатишга интиламиз, ракета ҳужумларини кўпайтиришга эмас”, — деган Трамп.

 

Манбаларга кўра, Трампнинг бу қарори Россия президенти Владимир Путин билан бўлган телефон суҳбати ортидан қабул қилинган. Суҳбатда томонлар урушни музлатилган фронт чизиғи ҳолатида тўхтатиш бўйича муҳокама олиб борган.

 

Кузатувчиларнинг фикрича, Трампнинг қарори АҚШнинг янги ташқи сиёсат йўналишини, яъни ҳарбий эскалацияни эмас, дипломатик музокараларни афзал кўришини кўрсатмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика