Жаҳон

Австрия ТИВ: Россиядан санкциялар аста-секин олиб ташланиши мумкин

Расмий Вена Москва-Киев музокаралари ўтказиш учун платформа яратишга тайёрлигини билдирди.

Австрия ТИВ: Россиядан санкциялар аста-секин олиб ташланиши мумкин

 

Россиядан санкциялар босқичма-босқич олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда Австрия таши ишлар вазири Александр Шалленберг маълум қилди.

 

“Санкциялар ўзгарувчан восита, аммо ҳозирда бу ҳақда гапиришга эрта. Умид қиламанки, қачондир дипломатия муваффақиятга эриша оладиган даврга келамиз. Ҳозир стратегик сабр ва мустаҳкам асаблар керак. Санкциялар ҳар куни янада самарали бўлиб бормоқда”, – деган у Wiener Zeitung нашрига берган интервьюсида.

 

Шу билан бирга ҳозирда ЕИ санкциялар остидаги россияликларнинг “қора рўйхат”дан чиқармаслиги таъкидланган.

 

Бундан ташқари, Шалленберг Вена Россия-Украина музокаралари учун платформа яратиб беришга тайёрлигини айтган. Аммо у ҳозирча Москва томони тинчлик музокаралари томон қадам ташламаётганини қайд этган.

 

Аввалроқ Австрия канцлери Россия газига қарамликдан қутулиш мушкуллигини айтганди.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"