29 июнь куни Жозеф Байден ва Ражаб Тоййиб Эрдоған Мадридда учрашади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Учрашув НАТО саммити доирасида ташкил этилади. Томонлар коллектив мудофаа ва НАТО хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилади. У маҳаллий вақт билан 17:45да бўлиб ўтади.
Бундан олдин АҚШ етакчиси туркиялик ҳамкасби билан телефон мулоқоти ўтказганди.
Аввалроқ Эрдоған Туркия XXI асрнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлишини маълум қилганди.


