Жаҳон

Байден: Хитой-АҚШ рақобати низога айланмаслиги керак

АҚШ Президенти Жозеф Байден ва Хитой раҳбари Си Цзинпинь ўртасида  телефон мулоқоти бўлиб ўтди Унда давлатлараро муносабатларнинг энг муҳим нуқталари муҳокама қилинган.

Байден: Хитой-АҚШ рақобати низога айланмаслиги керак

 

 

Оқ Уй матбуот хизмати хабарига кўра, “Президент Байден АҚШ  Тинч ва Ҳинд океани ҳавзасидаги тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тарафдори эканини таъкидлади. Икки давлат етакчилари ўзаро рақобат низога айланиб кетмаслиги учун жавобгар эканлиги алоҳида қайд этилган”.

 

Ўз навбатида, Си Цзинпинь Вашингтоннинг Хитойга нисбатан сиёсати икки томонлама алоқаларда жиддий қийинчиликларни вужудга келтирганини айтиб ўтган.

 

“Бу икки давлат ва бутун дунёнинг туб манфаатларига зид”, – деган ХХР раиси. АҚШ ва Хитой низоси бутун дунёга хавф солиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп даврида бошланган. 2018 йилдан бошлаб улар ўртасида савдо уруши бошланган. Жозеф Байден ҳам Пекинга нисбатан санкциялар жорий этишда давом этмоқда.

 

Бундан аввал Жо Байден Владимир Путин билан учрашиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.