Жаҳон

Биз нефтни қаерга сотишни биламиз – Александр Новак

Сиёсатчи Европанинг Россия нефть ва газидан воз кечолмаслигини маълум қилди.

Биз нефтни қаерга сотишни биламиз – Александр Новак

 

Европа Россия нефтидан воз кечган тақдирда унинг нархи 300 долларга кўтарилади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак айтган. 

 

Новак ЕИнинг Москвага энергетик жиҳатдан боғлиқлигига эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, Россия Европа истеъмол қиладиган газнинг 40 фоизини етказиб беради ва доим ишончли ҳамкор бўлиб келган. 

 

“Европа рус газининг ўрнини тезда тўлдира олмайди. Бунинг учун йиллар керак. Ғарбнинг эҳтимолий эмбаргоси ҳақидаги гап-сўзлар эса ноаниқликни вужудга келтиради ва нархлар ошишига сабаб бўлади. Бу истеъмолчиларга сезиларли зарар етказади”, – деган Новак. 

 

Шунингдек, у Россиянинг “Шимолий оқим -1” газ қувурини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи борлигини, аммо шу пайтгача буни амалга оширмаганини қайд этган. Сиёсатчи нефть нархи ҳақида гапирар экан, Москва “қора олтин” етказиб бериш бўйича кафолат беришини, энергетика билан сиёсатни аралаштирмаслигини қайд этган. 

 

“Ғарб Россия нефть ва газидан воз кечган тақдирда молия бозорида ҳалокатли вазият вужудга келади. Нефтнинг бир баррели эса 300 долларгача кўтарилади”, –– деб маълум қилган Новак. 

 

Шу билан бирга у Москва Европага кетаётган энергоресурсларни қаерга йўналтиришни билишини таъкидлаган. 

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни РФ Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Бунга жавобан Ғарб давлатлари унга қарши санкциялар жорий этди. Сўнгги кунларда Европа Москва билан энергетик ҳамкорликдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу билан бирга қатор ЕИ давлатлари бунга тайёр эмаслигини маълум қилган. 

 

Аввалроқ францус энергетика компанияси Европанинг Москвага энергетик қарамлигини тан олганди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"