Жаҳон

Биз уч қутбли дунёда яшаяпмиз — Марк Милли

АҚШ генерали қайси давлатлар куч маркази бўлиб қолаётганини маълум қилди.

Биз уч қутбли дунёда яшаяпмиз — Марк Милли

 

Халқаро ҳамжамият юқори даражадаги стратегик беқарорлик даврига кирмоқда. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёда учта йирик куч маркази мавжуд.

"Биз уч қутбли — АҚШ, Хитой ва Россия буюк давлат бўлиб қолаётган дунёда яшаяпмиз. Менинг Фикримча, кейинги 40, 50, 60 ёки 70 йил давомида янада беқарор даврни бошдан кечиряпмиз", — деган Милли.

 

Генерал буюк давлатларнинг тинчликни қўллаб-қувватлаши катта аҳамият касб этишини таъкидлаган.

 

"Барча буюк давлатлар — биз ҳам (АҚШ), Россия ва Хитой ҳам, шунингдек, Вашингтоннинг барча ҳамкор ва иттифоқчилари жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак", — деб қўшимча қилган Милли.

 

Бундан аввал АҚШ генерали Россия ва Хитой билан урушга кирмаслик Вашингтоннинг асосий мақсади бўлиши кераклигини айтганди. Шунингдек, Пентагон Россияни АҚШ ва Европа учун асосий хавф сифатида баҳолагани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биз уч қутбли дунёда яшаяпмиз — Марк Милли | Zamon.uz