Жаҳон

"Россия ва Хитой билан урушга йўл қўймаслик асосий мақсадимиз бўлиши керак” — АҚШ генерали Жон Хайтен

АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи ўринбосари генерал Жон Хайтен Брукингс институтида Россия ва Хитойнинг Вашингтон билан уруши бутун дунёни вайрон қилиши мумкин, деган фикрни билдирган.

"Россия ва Хитой билан урушга йўл қўймаслик асосий мақсадимиз бўлиши керак” — АҚШ генерали Жон Хайтен

 

 

 Хайтен АҚШ ўтмишда кўплаб қайноқ нуқталар, хусусан, Вьетнам урушида иштирок этганига қарамай, собиқ Иттифоқ билан тўғридан-тўғри тўқнашувга интилмаган.

 

" Россия ва Хитой билан урушга йўл қўймаслик бизнинг асосий мақсадимиз бўлиши керак. Чунки бу кун сайёрамиз учун даҳшатли кун бўлади. Бундай уруш бутун дунёни, дунё иқтисодиётини  ҳалок қилади", —  деган генерал.

 

Хайтен АҚШ ва Россия ўртасида стратегик барқарорликни таъминлаш бўйича музокараларда эришилган ютуқларга эътибор қаратган. "Бизнинг умумий фундаментал мақсадимиз бор – ҳеч қачон ўзаро уруш бошламаслик. Сабаби ядро қуроли билан уруш олиб бориш – жуда ёмон", — деб таъкидлаган амалдор. Шунингдек, генерал Хитой билан муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мулоқотни бошлаш муҳимлигини қайд этган.

 

2021 йил июнь ойида АҚШ ва Россия етакчилари учрашувида стратегик барқарорлик масаласи муҳокама қилинган. Шундан кейин икки давлат ҳукумати аъзолари ушбу масалада учрашув ўтказган.

 

Бундан аввал АҚШнинг глобал урушдаги эҳтимоли паст баҳоланганлиги хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.