1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Блогерлар суд тизимига нисбатан асоссиз норозилик кайфиятини кучайтирмоқда

Фуқароларга ўз масалаларига ҳуқуқий ечим топишда тажрибасиз блогерларга эмас, балки малакаи адвокатларга мурожаат этиш тавсия этилади.

Блогерлар суд тизимига нисбатан асоссиз норозилик кайфиятини кучайтирмоқда

Сўнгги кунларда айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг мурожаатларини бирёқлама ёритиб, суд органларига нисбатан асоссиз норозилик кайфияти ва ишончсизликни кучайтиришга уринмоқда.

 

Суд тизими вакиллари таъкидлаганидек, суд жараёнларига очиқдан-очиқ босим ўтказиш, судья фаолиятини обрўсизлантириш “Судлар тўғрисида”ги қонун талаблари ва амалдаги қонунчиликка бутунлай зид ҳисобланади.

 

Олий суд қайд этишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган видеомурожаатлар ёки бошқа шаклдаги чиқишлар суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ҳуқуқий асос бўла олмайди. Суд қарорлари фақат қонун асосида ва белгиланган тартибда юқори инстанция судларида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Шу муносабат билан фуқароларга ўз масалаларига ҳуқуқий ечим топишда тажрибасиз блогерларга эмас, балки малакаи адвокатларга мурожаат этиш тавсия этилади.

 

Олий суд маълум қилишича, YouTube видеохостингида эълон қилинган мурожаат эгалари ушбу чиқишлардан аввал алоҳида қабул қилинган, улар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилган ва мурожаатлари қонуний тартибда кўриб чиқишга қабул қилинган.

 

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги — қонун устуворлигининг асосий тамойилларидан бири. Шу боис судья фаолиятига ҳар қандай босим ўтказиш қатъиян ман этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика