1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда эркак автобусда қизларга тегажоғлиқ қилди

Ҳозирда унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тошкентда эркак автобусда қизларга тегажоғлиқ қилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида ёши катта эркак автобусда қизларга тегажоғлиқ қилаётгани акс этган видео тарқалганди.

 

Кеча, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-модаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган судлнувчи С.К.га оид иш кўриб чиқилди.

 

Аниқланишича, Ф.С. шу йилнинг 11 сентябрь куни соат 08:00 - 09:00 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Халқлар дўстлиги-Сирғали" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-сонли автобусда бўла туриб, мазкур автобусда йўловчи сифатида кетаётган қизларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Чилонзор тумани ИИОФМБ ҲПХ профилактика инспектори томонидан унга нисбатан 17 сентябрь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

 

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф.С. эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, ўша куни автобусда ишга кетаётган вақтида ўзи билан бирга кетаётган қизларга нисбатан қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.С.га нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика