Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жойлашган IТ-шаҳарчада ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, бино 2 қаватли ва 20 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафар ёшларни ўқитиш имкониятига эга.
IТ-парк бугунги замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, мажмуада ёшларни IТ соҳасидаги ўқув курслар ва хорижий тиллар йўналишларида таълим олишлари ва касб эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳамда 10 дан ортиқ малакали устозлар жалб этилган.

Ушбу объектда Startap-Garage, coworking зона, фрилансерлар учун жойлар, конференц зал, шу жумладан, дастурлаш, робототехника, 3D гарфика, График дизайн, СММ ҳамда замонавий касблар ва хорижий тилларга ўргатиш марказлари мавжуд.

IT Park резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган. Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ҳозиргача 28 мингга яқин ёшлар ИТ соҳасида таълим олган.
Мазкур IT-паркда 12 ёшдан бошлаб ўқувчилар қабул қилинади. Ўқитувчилар эса 19 ёшдан 30 ёшгачани ташкил этади. Маълумот ўрнида, мазкур ИТ паркда мактабдан ташқари вақтда ўқувчилар ташриф буюради.


