1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ Қирғизистонни ўлим жазосини тикламасликка чақирди

Ҳозирда мамлакатда ушбу қонун лойиҳаси муҳокама босқичида.

БМТ Қирғизистонни ўлим жазосини тикламасликка чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Қирғизистон ҳукуматини ўлим жазосини қайта жорий этиш бўйича ташаббуслардан воз кечишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бундай чора инсон ҳуқуқларига зид бўлиб, жиноятчиликни камайтиришга ёрдам бермайди.

 

Женевада берилган баёнотга кўра, Тюрк Қирғизистонни халқаро мажбуриятларига содиқ қолишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2007 йилда ўлим жазосини бекор қилган ва шу орқали инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим қадам қўйган эди.

 

Қирғизистонда бу масала сентябрь ойида яна кун тартибига чиққанди. Президент Садир Жапаров айрим оғир жиноятлар, айниқса болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун ўлим жазосини қайта жорий этиш таклифини билдирганди. Бу таклиф жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

БМТ ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса бу ташаббусни қоралаб чиқишди. Улар таъкидлашича, ўлим жазоси жиноятчиликни камайтирмайди, аксинча, адолат тизимидаги хатолар инсон ҳаётига зиён етказиши мумкин.

 

Ҳозирда Қирғизистонда қонун лойиҳаси муҳокама босқичида. Халқаро ташкилотлар мамлакатни инсон ҳуқуқларига содиқ қолишга ва ўлим жазосини қайта жорий этмасликка чақирмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика