1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистонда биринчи метро қурилиши 2028 йилда бошланади

Метро қурилиши якунлангач, Тожикистон Марказий Осиёда Ўзбекистон ва Қозоғистондан кейин метро тизимига эга бўлган учинчи мамлакатга айланади.

Тожикистонда биринчи метро қурилиши 2028 йилда бошланади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида биринчи метро линияси қурилиши 2028 йилда бошланиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўналиш шаҳарнинг жанубий қисмидан марказгача чўзилиб, умумий узунлиги 10,5 километрни ташкил этади.

 

Бу ҳақда Душанбе шаҳар ҳокимининг ўринбосари Раҳмиддин Саломзода маълум қилди.

 

2022 йил март ойида Тожикистон Транспорт вазирлиги ҳамда Корея Миллий темир йўл компанияси ўртасида метро тизимини лойиҳалаш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

 

Лойиҳа доирасида Транспорт вазирлиги, Душанбе шаҳар ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг бир қатор компаниялари мутахассислари ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

 

Метронинг ишга туширилиши якунлангач, Тожикистон Марказий Осиёда Ўзбекистон ва Қозоғистондан кейин метро тизимига эга бўлган учинчи мамлакатга айланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика