Жаҳон

Испанияда қора мушукларни боқиш тақиқланди

Бу Ҳалловеэн арaфасида қабул қилинган вақтинчалик чеклов экани айтилмоқда.

Испанияда қора мушукларни боқиш тақиқланди

Испаниянинг Каталония минтақасидаги Террасса шаҳрида қора мушукларни боқиш вақтинча тақиқланди. Маҳаллий ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизмати бу чорани Halloween байрами олдидан кўпайиб бораётган хавфли ҳолатларга жавобан жорий этган.

 

Расмийларга кўра, ҳар йили октябрь ойининг охирида қора мушукларни асраб олиш бўйича аризалар кескин ошади. Бироқ, уларнинг барчаси ҳам ҳайвонларга меҳр билан қараш истагидан эмас — айримлар мушукларни ритуал маросимлар, безак ёки байрамона аксессуар сифатида ишлатиш учун олаётгани аниқланган. Шу боис, 1-октябрдан 10-ноябргача вақтинча қора мушукларни асраб олиш тўхтатилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, шаҳар бўйича ҳозирда 10 мингга яқин уйсиз мушук бор, шулардан юзга яқини бошпаналарда сақланади. Айнан шу мушуклар орасида қора рангдагиларнинг улуши юқори бўлгани учун уларни ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланган.

 

Террасса ҳокимлиги бу тақиқ 10 ноябрда тугашини маълум қилган, шундан сўнг асраб олиш жараёнлари яна қайта тикланади. Шу билан бирга, Halloween даври ҳар йили хавфли бўлиб қолаётганини инобатга олиб, келажакда бу чора доимий анъанавий амалиётга айланиши мумкин.

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"