1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бокудан Москвага учган самолёт ҳам ортига қайтди

Аввалроқ Самарқанд–Москва йўналишидаги самолётда шу каби ҳолат кузатилганди.

Бокудан Москвага учган самолёт ҳам ортига қайтди

 

Озарбайжон ҳаво йўлларига қарашли Боку – Москва рейсини амалга ошираётган “Airbus А340” самолёти белгиланган манзилга етмасдан ортга қайтиб, парвоз бошланган Ҳайдар Алиев номидаги аеропортга қайта қўнди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

 

“Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг “J2-807” Боку—Москва рейси (Внуково аэропортига йўл олган) сардори ўзи бошқарувидаги “Аирбус А340” ҳаво кемасини техник сабаб туфайли бошланғич аеропортга қайтаришга қарор қилган.

 

Кечиктирилган Боку–Москва ва Москва–Боку рейслари йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилиб, ҳаво лайнери парвози билан боғлиқ техник муаммо ҳал этилгунга қадар барча зарур хизматлар билан таъминланади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учган самолёт ҳам техник сабаб билан ортига қайтганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика