Озарбайжон зарур бўлса, қўшни давлатларга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр. Мамлакат энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов Европага газ етказиб беришни режалаштириш зарурлигини таъкидлади.
"Агар керак бўлса, Туркияга бўлгани каби қўшни давлатларга ҳам етказиб беришни кўпайтиришга тайёрмиз.", - деди Шаҳбазов Анталиядаги Дипломатик форум чоғида.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакат Европани таъминлаш учун етарли миқдорда газ захирасига эга.
"Озарбайжон бугунги кунда газ ишлаб чиқаради ва экспорт қилади ҳамда экспорт имкониятларини оширади. Бизда маълум шароитларда, яқин 100 йилда фойдаланиш мумкин бўлган захираларимиз бор. Европага етказиб бериш учун захираларимиз етарли", - дея қўшимча қилди вазир.
Аввалроқ Борис Жонсон кейинги ҳафтада Саудия Араистонига ташриф буюриб, негт етказиб беришни сўраши маълум қилинган эди.