1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бу йил “Узум сайли”га 500 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Фестиваль доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, конференция ва анжуманлар ташкил этилди.

Бу йил “Узум сайли”га 500 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Узум сайли” фестивали ўтказилди. Тадбирнинг мақсади — мамлакат туризм салоҳиятини намойиш этиш, узум ва вино маҳсулотларини жаҳон бозорида тарғиб қилиш ҳамда боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб навларини кенг оммалаштиришдир.

 

 

Фестиваль доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, конференция ва анжуманлар ташкил этилди. Маданий қисмда эса фольклор жамоалари ва эстрада санъаткорлари чиқишлари, республика кўрик-танловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва кийимлар кўргазмалари ўтказилди. Хорижий сайёҳлар учун миллий таомлар алоҳида қизиқиш уйғотди.

 

 

Бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 1 295 та маскан фаолият юритмоқда. Уларда 12 348 хона ва 30 972 ўрин мавжуд.

 

Шундан 51 та меҳмонхона, 76 та дам олиш зонаси, 1 015 та оилавий меҳмон уйи, 109 та хостел, 44 та санаторий ва соғломлаштириш масканлари ҳисобланади.

 

Шунингдек, вилоятда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 172 та туристик корхона фаолият олиб бормоқда.

 

 

2024 йилда Тошкент вилоятига 460 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган бўлса, бу йилги фестивалда 500 минг нафардан зиёд меҳмон иштирок этди.

 

Фестиваль меҳмонларини қабул қилиш учун туман ҳудудида 100 дан ортиқ жойлаштириш масканлари мавжуд. Жумладан, 4 та меҳмонхона ва дам олиш маскани, 4 та хостел, 3 та санаторий ва панционат, 94 та оилавий меҳмон уйи.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика