1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда эркак яланғоч ҳолда юриб, жамоат тартибини бузди

У патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниб, руҳий шифохонага жойлаштирилди.

Тошкентда эркак яланғоч ҳолда юриб, жамоат тартибини бузди

23 август куни эрталаб соат 04:30 лар атрофида пойтахтнинг Миробод туманида нооддий ҳолат қайд этилди. Фарғона йўли кўчасидаги кўприк яқинида 45 ёшли эркак бутунлай яланғоч ҳолда юриб, жамоат тартибини бузди ҳамда йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати ходимлари етиб келиб, фуқаро қўлга олинди. Текширув давомида унинг аввал руҳий касалликлар бўйича даволанганлиги аниқланган.

 

Мазкур шахс ҳуқуқбузарлиги учун зарур чоралар кўрилган ҳамда кейинчалик руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан ўз вақтида изоҳ бериб, воқеа жамоат хавфсизлиги нуқтаи назаридан назоратга олинганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика