1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Республикада илк бор замонавий мотороллерлар ёрдамида чиқиндиларни йиғиш ва ташиш тизими ишга туширилади

Самарқандда чиқиндиларни бошқариш бўйича янги тажриба йўлга қўйилди. Республикада илк бор замонавий электромотороллерлар ёрдамида чиқиндиларни йиғиш ва ташиш тизими ишга туширилди.

Республикада илк бор замонавий мотороллерлар ёрдамида чиқиндиларни йиғиш ва ташиш тизими ишга туширилади

Тор кўчалар муаммосига ечим

 

Кўп йиллар давомида Самарқанднинг тарихий обидалар жойлашган ҳудудларида чиқинди ташиш оғир масалага айланиб келарди. Сабаби, тор ва боши берк кўчаларга катта юк машиналари кира олмас, натижада чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмасди. Бу эса аҳолининг норозилигига сабаб бўларди.

 

Президент топшириғига мувофиқ, эндиликда ушбу муаммога ечим топилди — “Мароқанд обод” санитария корхонаси томонидан электромотороллерлар хизматга жорий этилди.

 

Самарали ва тежамкор технология

 

Бугунги кунда 20 та мотороллер қадимий шаҳар ҳудудида, 20 га яқин маҳаллада чиқиндиларни йиғиб чиқмоқда. Ҳар бир мотороллер кунига икки марта қатнаб, ўртача 9–10 тоннагачa маиший чиқиндиларни қайта юклаш шохобчасига олиб чиқади.

 

Яқин кунларда корхона техника парки яна 20 та шундай транспорт билан кенгайтирилади.

 

Мотороллерлар икки турда — ёқилғи ва электр қуввати ёрдамида ҳаракатланади. Уларни уч кунда бир марта қувватлантириш орқали 200 км масофани босиб ўтиш мумкин. Бу ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан фойдали. Шунингдек, тизим кенгайиши натижасида 140 нафар ишсиз фуқарони иш билан таъминлаш имконияти яратилади.

 

Тоза ва қулай шаҳар сари

 

Мотороллерлар ёрдамида йиғилган чиқиндилар аввал маҳалладаги қайта юклаш пунктларига олиб борилади, сўнгра катта юк машиналарига ортилиб, прессланган ҳолда марказий чиқинди полигонга юборилади.

 

Бу янгилик нафақат чиқиндиларни ўз вақтида йиғишга, балки тарихий шаҳарнинг санитария ҳолатини яхшилашга, аҳолининг розилигини оширишга ва экологик тозаликка эришишга хизмат қилмоқда.

 

Самарқандда бошланган ушбу тажриба келажакда бошқа шаҳарлар учун ҳам самарали модель бўлиб хизмат қилиши мумкин. Электромотороллерлар — чиқиндисиз ва соғлом муҳит сари ташланган муҳим қадамдир.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика