1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бугун Ғазо можаросини тугатиш бўйича битим имзоланади

АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия Ғазо тинчлик келишувининг кафиллари бўлади.

Бугун Ғазо можаросини тугатиш бўйича битим имзоланади

Бугун, 13 октябрь Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик саммитида Ғазо секторидаги можарони якунлашга қаратилган муҳим ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Agence France-Presse дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишиича, АҚШ, Миср, Қатар ва эҳтимол Туркия ушбу келишувнинг кафиллари сифатида иштирок этади. Саммитга 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради. Тадбирга Миср президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий ва АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамраислик қилади.

 

Манбага кўра, келишув Ғазода тинчлик жараёнини йўлга қўйиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва гуманитар ёрдамни кенгайтириш чораларини ўз ичига олади.

 

Шу билан бир пайтда, Исроил ҳукумати ҳам “Ҳамас” билан Ғазо келишуви доирасида гаровга олинганларни озод қилиш жараёнини бошлашини маълум қилди.

 

Исроил ҳукуматининг расмий вакили Шош Бедросяннинг сўзларига кўра, қолган 20 нафар гаровга олинганлар Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилиши режалаштирилган. Уларни олти ёки саккизта машинада етказиш кўзда тутилган.

 

“Фаластинлик маҳбуслар гаровга олинганлар Исроилга қайтганидан сўнг озод қилинади”, — деди ҳукумат вакили.

 

Мазкур келишув Ғазо секторидаги можаро бошланганидан бери энг муҳим дипломатик силжиш сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика