АҚШнинг Техас штатида енгил самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса Форт-Уэрт шаҳри яқинидаги Хикс аэропорти ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда Fox 4 News нашри шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб хабар берди.
Аниқланишича, самолёт соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи Mobile EHR компаниясига тегишли бўлган. У тўққиз нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Қутқарув хизматлари маълум қилишича, самолёт Таррант округи ҳудудидаги Business 287 автомагистрал яқинида ерга қулагaн.
Ҳодиса юзасидан Федерал авиация бошқармаси (FAA) ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) томонидан тергов бошланган. Ҳозирча жароҳатлангaнлар сони ва ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.


