1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп: “Ғазода уруш тугади, ҳамма бахтли”

АҚШ президанти Ғазо бўйича сулҳ ҳақида баёнот берди.

Трамп: “Ғазода уруш тугади, ҳамма бахтли”

Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма хурсанд. Бу ҳақида АҚШ президенти Доналд Трамп  Air Force One бортида журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди. 

 

“Уруш тугади, тушуняпсизми? Ҳамма бахтли. Биз тинчликка эришдик, ва менимча, бу бутун Яқин Шарқдаги вазиятни нормаллаштиради”, — деди Трамп журналистларга мурожаат қилиб. 

 

Трампнинг сўзларига кўра, келишув АҚШнинг фаол воситачилиги натижасида амалга ошган ва у нафақат Ғазо, балки бутун минтақадаги барқарорлик учун муҳим қадамдир. 

 

Маълумот учун, 11 октябр куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида оташкесим ҳақидаги келишув кучга кирди. Унга кўра, ҲАМАС томонидан қамоқда сақланган етти нафар исроиллик озод қилинди. Эвазига Исроил 250 нафар фаластинликни озод этишга ва бир неча қурбон бўлганлар жасадини қайтаришга рози бўлди.

 

Мазкур келишувни амалга оширишда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия воситачи бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика