1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода 5 ишчи канализация қувурига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ҳозирда 3 кишининг жасади олиб чиқилган, яна 2 нафар фуқаро қидирилмоқда.

Бухорода 5 ишчи канализация қувурига тушиб кетиб ҳалок бўлди

4 сентябрь куни соат 12:02 да Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига Бухоро тумани “Боғидашт” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи марказий канализация қувурида фавқулодда вазият юз бергани ҳақида хабар берилган.

 

Аниқланишича, “Файз бинокор Олтиариқ” МЧЖнинг беш нафар ишчиси янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини марказий қувурга улаш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда қувурга тушиб кетган. Ҳолат “Ўрта Осиё қурилиш” МЧЖга қарашли кран ҳайдовчиси томонидан диаметри 1000 мм, чуқурлиги 8 метр бўлган қувур қопқоғини рухсатсиз очиб қўйилиши оқибатида юзага келган. Кучли оқим сабаб ишчилар оқова сув билан оқиб кетган.

 

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида Бухоро тумани Зараноқ МФЙ ҳудудидаги оқова сув узатиш пунктидан уч нафар фуқаронинг жасади топилган. Қолган икки нафар ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (мехнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика