1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди

Беморга 11–12 август кунлари вилоят шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди

Қашқадарё вилоятида 27 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, О.С. 1988 йил 12 майда туғилган бўлиб, 2025 йил 9–11 август кунлари Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси Реабилитация бўлимида даволанган. Бемор бурундан қон кетиши, танадаги тошмалар ва ҳолсизлик шикояти билан мурожаат қилган.

 

Шифокорлар ва мутахассислар маслаҳатига асосланиб унга идиопатик тромбоситопеник пурпура ташхиси қўйилган ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлимида даволаниш тавсия қилинган.

 

Бемор 11 август куни яқинлари томонидан вақтинча уйига олиб кетилган, лекин кечқурун қайта тиббий кўрикдан ўтган. 12 август тонгда ўз хоҳиши ва қариндошлари ташаббуси билан вилоят шифохонасига олиб келинган. Бемор шифохонага етиб келганида барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув олиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика